Тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш ҳисобига “хавфсиз ва равон йўл” тамойилини ҳам кенг жорий қилишни маълум қилди.
Бунда, илғор хорижий тажриба асосида тирбандликни камайтириш мақсадида:
— барча чорраҳаларда (605 та) “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизими амалга киритилади (ҳозир – 64 та);
— шаҳарга 5 та кириш жойида ва йўловчи оқими юқори бўлган 6 та метро бекати атрофида кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил қилинади;
— тирбандлик юқори бўлган кўчаларда 12 та йўл ўтказгич қурилади, йўллар бўйида 3 минг ўринга эга замонавий паркоматлар ўрнатилади.
"Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, "Дўстлик" метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар узунлиги 15 километр бўлган, 115 минг йўловчи ташиш қувватига эга ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади”, – деди номзод.