Поиск
RUUZ

Общество

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналишига имтиҳон санаси айтилди

Бош прокуратура мазкур йўналиш бўйича қишга қабул қилиш танловида иштирок этувчи номзодларга мурожаат қилди.

350views0replies
0

Бош прокуратура академияси

Бош прокуратура хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиқиб, бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича махсус психологик танлов ҳамда ёзма имтиҳон (диктант) 2023 йил 12 июль куни Нукус шаҳри Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида ўтказилиши режалаштирилган.
Имтиҳон ўтказиш вақти ва манзиллари ҳақида тўлиқ маълумотни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ янгиликлар билан Академиянинг расмий веб-сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.
350views0replies
0

Комментарии