Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда ота ва ўғил кучукни аёвсиз калтаклаб, сўнг бўйнидан сўйиб ташлади — видео (18+)

Келтирилишича, улар кучукча жўжа билан ўйнаб, уни ўлдирганлиги учун бу ҳолатни содир қилган.

1451views0replies
0

Видеодан кадр

"Меҳр ва Оқибат" жониворларни ҳимоя қилиш жамиятининг маълум қилишича, уларга кучук боласининг ўлдирилиши билан боғлиқ видео хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган. Мазкур ҳолат шу туманда яшовчи 1970 йилда туғилган ота ва 1990 йилда туғилган унинг ўғли томонидан содир этилган. Кучукча жўжа билан ўйнаб, уни ўлдирганлиги учун улар ҳам итни ўлдиришган.
Видеодан кўриш мумкинки, мазкур шахслар кучукни аввал аёвсиз калтаклаган, сўнгра ўлдирган.
Ҳолатни ўзлари суратга олиб, итидан кучукча берган кишига юборган.
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу видео тафсилотлари ҳали маълум қилинмади.
"Меҳр ва Оқибат" раҳбарияти ИИВдан ушбу шахсларни топиб, қонун доирасида жазолашни сўради.
1451views0replies
0

Комментарии