Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда 4 туп дарахтни кесган фуқаро 2 йилга уй қамоғига олинди

Фуқаро қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесиб, табиатга 300 млндан ортиқ зарар етказган.

189views0replies
0

Аввалроқ, жорий йилнинг 2 март куни Наманган туман Экология бўлими инспекторлари томонидан Наманган тумани «Ўлмас» МФЙ ҳудудида профилактик қўшма рейд ўтказилган эди.
Рейд давомида фуқаро Б.М. томонидан ёши 100 йилдан кам бўлган 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахти кесиб юборилганлиги аниқланган. Натижада ўсимлик дунёсига 326 850 000 сўм миқдорида зарар етказилган.
Қайд этилишича, туман прокуратураси томонидан Б.М.га оид иш ҳужжатлари ўрганилиб, жиноят иши қўзғатилган.
ЖИБ Наманган туман судида ўтказилган сайёр суд мажлисида Б.М. ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Б.М.дан Наманган вилоят Экология бошқармаси фойдасига ўсимлик дунёсига етказилган 326.850.000 сўм зарарни ундириш белгиланди.

189views0replies
0

Комментарии