Аввалроқ, Самарқандда қассоб йигит пулини сўраб келган танишини пичоқлаб ўлдирганлиги, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи мол олиб сотар шахс Самарқанд шаҳрида яшовчи қассобдан кўпдан бери ололмай келаётган пулини олиш учун унинг ёнига келган. Қассоб қарзини бериш мақсадида ҳақдор йигитни олдига чақирган.
Натижада қассоб ҳақдорни дала майдонига олиб бориб, ўша ерда пичоқлаган. Қарздор қассоб ҳақдор йигитни ўлди деб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жиноятини фош қилмаслик учун қўлидаги пичоқни Дарғом каналига ташлаб юборган.
Пичоқланган йигит шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Самарқанд туман судида кўриб чиқилди.
Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.