Поиск
RUUZ

Общество

Энди тест топширилиб, кейин ОТМ танланади

Абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, ОТМ танлаш имконияти яратилади.

812views0replies
0

UzNews.uz

2023/2024 ўқув йилидан абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Бу бўйича президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан:
— ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;
— умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.
812views0replies
0

Комментарии