Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда Миллий гвардия машинаси ва Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди.

502views0replies
0

Маълум қилинишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 3 июль куни соат 13:30 атрофида Андижон шаҳар "Гумбаз" МФЙ Бобуршох кўчасида рўй берган. Унда ҳайдовчи Р.И. ўзининг бошқарувидаги Patriot русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида, ўзи билан бир йўналишда орқадан ҳаракатланиб келаётган, Б.М. Gentra русумли транспорт воситасини бошқариш давомида оралиқ масофани сақлай олмасдан, Patriot автомашинаси билан тўқнашган.
Таъкидланишича, Patriot русумли автомашинани бошқариб келаётган ҳайдовчи Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходими кичик сержант Р.И. бўлган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳар иккала автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
502views0replies
0

Комментарии