Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда ноёб тангалар топилди — фото

Тангалар 1,5 минг йиллик тарихга эга. Олимлар тангаларнинг пул муомаласидаги даражасини ўрганишмоқда.

401views0replies
0

Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилоятида 1,5 минг йиллик тарихга эга ноёб тангалар топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу нодир топилмалар 1200-1500 йиллик тарихга эга бўлса-да, жуда ҳам яхши сақланган. Улар ичида 475-600 йилларга мансуб Бақтрия кумуш тангалари мавжудлиги кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.
Ўрта Осиёда биринчи кумушдан ясалган тангалар милоддан аввалги 3-асрда чиқарилган. Унинг юза қисми — аверсига подшонинг сурати, орқа томони — реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.
IX асрга оидлиги айтилаётган Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш танглар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга. Яна бир танга мутахассислар эътиборини тортди. Унинг аверсида араб ёзуви, реверсида хитой иероглифлари мавжуд.
"Ҳозирда Ахси осори-атиқалар музейида турли даврларга оид мингдан ортиқ тангалар сақланмоқда. Янги Ахси ва Ахсикент археология ёдгорлик мажмуаларида бошланган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари барчани қувонтирмоқда. Буни кўрган халқимиз асрлар оша сақлаб келаётган нодир артефактларини музейга тақдим этишмоқда", - дейди мажмуа раҳбари Билолхон Рустамов.
Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганишмоқда.
401views0replies
0

Комментарии