Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг видеоанжуман мажлисида қатнашади

Эртага Ўзбекистон раҳбари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

83views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Саммит кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Учрашув якунида ШҲТ давлатлари раҳбарлари томонидан иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, маданий-гуманитар соҳа ва бошқа устувор йўналишлар бўйича бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
83views0replies
0

Комментарии