Поиск
RUUZ

Криминал

Open Budget'да овоз тўплаб бераман деб, пластикдаги пулларни ўзлаштирган аёл ушланди

Фуқаролардан қарийб 3 млн сўмни ўзлаштирган аёл қонунга мувофиқ, 3 йилдан 5 йилгача қамалиши мумкин.

171views0replies
0

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 39 ёшли (аёл) Я.М. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум шахс томонидан 2 820 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган.
Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув ўтказилган. Натижада ушбу жиноятни Наманган вилояти Янги Наманган туманида яшовчи 26 ёшли (аёл) М.Р. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, М.Р., Я.М. билан Telegram орқали танишиб, унга Open Budget' лойиҳаси учун овоз тўплаб беришини ёлғондан айтиб, уни ишончига кирган. Сўнгра сохта ҳавола юборган ва унинг банк карта рақами ва махфий кодини қўлга киритиб, жами 2 820 000 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан ЖКнинг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, М.Р. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
171views0replies
0

Комментарии