Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда бировнинг машинасини олиб қочган "мойкачи" ўқотар қурол билан тўхтатилди — видео

25 ёшли йигит "мойка"даги Gentra'ни олиб қочиб, ЙТҲ содир этса ҳам тўхтамай йўлида давом этган. Сўнг, ИИО ходимлари ўқотар қуролидан фойдаланишга мажбур бўлишган.

463views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ИИО ходимлари автомобилга ўқ узаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 июль куни тахминан соат 07:40 ларда Миробод тумани Қўйлиқ-4 мавзесида жойлашган автомобиль ювиш шохобчаларининг биридан шу ерда ишловчи 1998 йилда туғилган М.А. 1995 йилда туғилган Д.К. га тегишли Gentra'ни олиб қочган.
Ушбу шахсни ушлаш мақсадида Тошкентда махсус режа амалга оширилган. Гумонланувчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, машинани катта тезликда бошқарган ва светофорнинг тақиқловчи чироғига ҳамда ЙПХ инспекторларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган.
Олинган маълумотга асосан автомобиль Махтумқули кўчаси бўйлаб Мирзо Улуғбек кўчасидан “Янги Ўзбекистон боғи” томонга ҳаракатланиб кетаётганлиги аниқланган.
Соат 09:45 ларда Махтумқули кўчасидаги чорраҳада Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан йўл тўсилиб, олиб қочилган машинани тўхтатиш чоралари кўрилган. Бироқ, ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсунмай йўлда қарама-қарши ҳаракатланган. Натижада, 3 та автомашинага қасддан техник шикаст етказиб, ИИО ходимларининг ҳаётига хавф туғдирган ҳолда машинани ходимлар тарафга бошқаришда давом этган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, автомашинани олиб қочган шахс Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланган. Жиноят содир этган шахсни ушлаш жараёнида бошқа оғирроқ оқибатларни олдини олиш мақсадида “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида ИИО ходимлари ўзларига бириктирилган ўқотар қуролни қўллаганлар. Қуролни қўллаш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмаган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ЖКнинг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.
463views0replies
0

Комментарии