• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июля 2023

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим ҳудудларда "свет" ўчирилди

Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келганини маълум қилди.

892
0
"Ҳудудий электр тармоқлари"

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 14:25 да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида, Тошкент шаҳри Юнусобод ва Олмазор туманлари, шунингдек, Тошкент вилояти Тошкент тумани истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. 

"Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиб, тармоқни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, бугун Яккасарой ва Миробод туманининг айрим жойларида электр энергияси вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди.

892
0