Ижтимоий тармоқларда президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев йиғилиш ўтказиб, унда ҳокимлар ва сув хўжалиги раҳбарларини қўшиб ёзиш ва суғориш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани учун танқид қилган видеоси тарқалди. Хабарларга кўра, селектор 30 июнь, жума куни ўтказилган.
Маълумот учун, бу куни президент фармони билан дам олиш куни, деб эълон қилинган.
Видеодан Шуҳрат Ғаниев бир қатор ҳокимлар ва бошқа мутассадиларни жиноий жавобгарликка тортишни, ҳоким ўринбосарларини ишдан олишни буюрганини кўриш мумкин.
“Ҳозир Қамаши тумани ҳокими, Ғузор тумани ҳокимини чақириб, идорангизга боринг. Кўкдала тумани ҳокимини ҳам чақириб, оғайни, сув бўйича жавобгар қиласиз. Учта туман „водхози“ раҳбарини ҳам жиноий жавобгарликка тортасиз”, — деди у.
"Ғаниев асосан ҳокимларни буғдойдан бўшаган ерларга қайта экиш бўйича маълумотларни қўшиб ёзганликда айблаган.“Катта холангнинг чорвоғими бу, Мухтор? Бу нима қилганинг? 6200 гектар босворибсан. Гапир, Мухтор. Ҳозир бориб ўлчайми?", — деди у Нишон тумани ҳокими Мухтор Хайитмуродовга.
Шунингдек, Шуҳрат Ғаниев Косон, Қарши, Нишон ва Миришкор туманларининг ҳокимларини прокуратурага чақиришни буюрди.
“Сен жипириқ, рақамларни кўрмайсанми? Демак, такрорий экин бўйича ишламаяпсан экан-да, жипириқ?" — деди у Қарши тумани ҳокимига юзланиб.
Маълумот учун, Шуҳрат Ғаниев сўконғич раҳбар сифатида танилган. У Фарғона вилоятига ҳокимлик қилган даврида ҳам рўмол ўраган аёл ходимни ҳақорат қилган эди. Шундан сўнг, президент ҳам Ғаниевни танқид қилганди.