• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июля 2023

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +33 даражагача пасаяди

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

429
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 3 июль куни салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқала бошлайди. Кундузи ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача, жанубда +40 даражагача бўлади. Меъёрий қийматларга яқин бўлган бундай ҳарорат фони иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради. 

3-7 июль кунлари айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4 июлда кечга томон Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, 3-4 июль кунлари энг чекка жанубда 20-22 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан +34...+36 даражача бўлади.

429
0