Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда 7 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — қурбонлар бор (видео)

Юк машинаси ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотгани сабаб 7 та машина тўқнашди. Икки киши вафот этди.

304views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида юк машинасининг ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалганди. Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати юз берган ЙТҲ юзасидан маълумотларни очиқлади.
Қайд этилишича, жорий йил 30 июнь куни соат 10:50 лар атрофида Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 997-километрида Бухоро вилояти Жондор тумани ‘’Ибн Сино’’ МФЙда яшовчи Ж.К. бошқарувидаги Shacman шу йўналишда ҳаракатланаётган Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ‘’Имом Бухорий’’ маҳалласида истиқомат қилувчи Б.Ғ. бошқарувидаги Epica’нинг орқасига урилган. 
Оқибатда, Epica’да бўлган бир йўловчи воқеа жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. 
Бундан ташқари, ушбу йўл-улов ҳодисаси натижасида Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида яшовчи шахслар бошқарувидаги Lacetti, Sinotruk, Howo, Cobalt, Nexia-3 тўқнашган. ЙТҲ натижасида, мазкур автоуловларга турли даражада техник шикаст етган. Ушбу автомашиналарда бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган. 
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
304views0replies
0

Комментарии