Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида ‘’Matiz shou’’ кўрсатган бир гуруҳ ҳайдовчилар жазоланди — видео

Бир нечта Matiz ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб, катта йўлда қоидани бузиб, ҳаракат қилишган.

1116views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта Matiz ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 25 июн куни Бўстонлиқ туманидаги йўлда содир этилган.
Шу куннинг ўзида Бўстонлиқ туманида хизмат олиб бораётган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига бўйсунувчи йўл-патрул хизмати гуруҳи ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспекторлари томонидан ушбу ҳолат аниқланиб, Matiz ҳайдовчиларига МЖтКнинг 129-моддасига (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб, ҳаракат қилишда қатнашиши) биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.
1116views0replies
0

Комментарии