Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода бировларнинг ишқий фото ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул ишламоқчи бўлган эр-хотин ушланди

Улар дўконга келган бир эр ва хотиннинг Telegram’даги аккаунтларини улаб олиб, уларнинг ишқий фото ва видеоларини тарқатмаслик учун $5 минг талаб қилишган.

395views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

Бухорода ишқий муносабатлар акс этган ёзишмалар, фото ва видео тасвирларни оила аъзоларига кўрсатиб фош этиш орқали таъмагирлик қилган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро шаҳар "Варахша" маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган А.Н. исмли аёл ўзи билан бирга қонуний никоҳсиз яшаб келаётган 1993 йилда туғилган Н.Ф. исмли эркак билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган.
Улар 2021-2023 йиллар давомида ўзига тегишли Бухоро шаҳар Придастгир кўчасида жойлашган савдо дўконига мижоз сифатида келиб юрган, Бухоро шаҳар Файзобод кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Д. исмли аёл ва унинг қонуний турмуш ўртоғи 1990 йилда туғилган М.Ф. ларнинг Telegram’даги аккаунтларини олишган ва ўзаро ёзишган ишқий мазмундаги ёзишмалари, алмашинилган фото ва видео ёзувларини ўзига кўчириб олишга эришиб, ушбу маълумотларни аёлнинг оила аъзоларига кўрсатиш билан қўрқитишган. Фото ва видеоларни тарқатмаслик эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилишган.
Аёлнинг аризаси асосида Бухоро вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари жабрланувчи аёлнинг турмуш ўртоғидан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан 3000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳнинг аъзолари А.Н. ҳамда Н.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
395views0replies
0

Комментарии