Поиск
RUUZ

Общество

Россияда Ўзбекистонга олиб кетилаётган бананлар орасидан 50 кг кокаин топилди

Санкт-Петербург портида Африкадан Европа орқали Ўзбекистонга кетаётган юк ичидан гиёҳванд моддалар топилди.

272views0replies
0

Россия Федерацияси Федерал божхона

Санкт-Петербург порти божхоначилари ‘’Гавань’’ божхона постига келган ўнта совутгичли контейнерлардан биридаги бананлар орасидан 50 кг кокаин топди, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати Матбуот хизмати.
Ҳужжатларга кўра, юклар Африка қитъаси давлатларидан Европа орқали Ўзбекистонга турли денгиз кемаларида транзит орқали келган. Партиянинг қора бозордаги тахминий қиймати 450 миллион рублдан ошади.
Наркотик моддалар текширув мажмуаси ёрдамида контейнерни сканерлаш натижасида аниқланган. Текширув натижасида музлатгич териси остидан плёнкага қадоқланган оқ кукунли 50 дона брикет олиб ташланган. Экспертлар хулосасига кўра, мусодара қилинган модда кокаин бўлган.
Мазкур факт юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддаси (гиёҳванд моддалар контрабандаси) билан жиноят иши қўзғатилган. 
Ушбу модданинг санкцияси 1 миллион рублгача жарима ёки маҳкумнинг даромади миқдорида 5 йилгача бўлган муддатга умрбод қамоқ жазосини назарда тутади.
272views0replies
0

Комментарии