Поиск
RUUZ

Общество

''Титаник''ка саёҳат қилган сув ости кемаси ва экспедиция аъзоларининг жасади қолдиқлари топилди — видео

Атлантика океани тубида Titan Батискафи билан бирга унда бўлган саёҳатчиларнинг жасадлари қолдиқлари топилгани маълум қилинди.

2503views0replies
0

Видеодан кадр

Атлантика океани тубида Titan батискафининг қолдиқлари билан бирга одам қолдиқлари ҳам топилди. Бу ҳақда BBC АҚШ Соҳил хавфсизлик хизматига таяниб хабар берди. 
Расмийларнинг таъкидлашича, вайроналар орасидан сув ости кемасининг қўниш рамкаси ва орқа қопқоғи топилган.
Қайд этилишича, Titan қолдиқлари сув остида тахминан 12 500 фут (3 810 метр) ва ''Титаник''дан тахминан 1 600 фут (488 метр) узоқликда океан тубида топилган. Топилган нарса ва парчалар АҚШ ҳамда Канада ҳукуматининг бошқа бир қатор идоралари мутахассислари томонидан воқеанинг барча ҳолатларини ўрганиш учун АҚШга олиб келинган.
Канаданинг Horizon Arctic кемаси Титаник ҳалокати яқинидаги океан тубида сув ости кемаси бўлакларини қидириш учун масофадан бошқариладиган махсус сув ости машинасидан (ROV) фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни беш кишини ўз ичига олган сув ости кемаси машҳур кема ''Титаник''ка саёҳат қилган. Аммо, сувга шўнғишдан тахминан 90 дақиқа ўтиб, сув ости кемаси йўқолиб қолган.
Мазкур саёҳатни ташкил қилган OceanGate раҳбари, 61 ёшли Стоктон Руш эди. Шунингдек, у билан британиялик тадқиқотчи 58 ёш Ҳамиш Хардинг, француз ғаввоси 77 ёшли Пол-Генри Наржеолет, 48 ёшли бизнесмен Шаҳзода Довуд ва унинг ўғли 19 ёшли Сулаймон Довуд бўлган.
2503views0replies
0

Комментарии