Поиск
RUUZ

Общество

1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

"Жамоатчилик экология назоратчиси" тизими, янги стипендия жорий этилиши ва ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда харажатларнинг 50 фоизи қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.

1006views0replies
0

2023 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб қонунчиликда қуйидаги ўзгаришлар бўлади:
Нодавлат футбол муассасалари учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси бўлиши талаби ўрнатилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан нодавлат футбол муассасаларининг рейтинги юритилади.
"Жамоатчилик экология назоратчиси" тизими жорий қилинади
Шунингдек, чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади. "Чиқиндиларни оммавий йиғиш"(ЎзПлоггинг) умуммиллий ҳаракати ташкил этилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун судга даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.
"Яшил энергия" сертификати тизими
Электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи "яшил энергия" сертификати тизими "Ўзбекгидроэнерго" АЖдаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун жорий этилиши режалаштирилмоқда.
АКТ ходимларининг малакасини ошириш
Қонунчиликка мувофиқ, давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимларининг 3 йилда бир марта малакасини ошириш йўлга қўйилади.
Ҳунармандчилик маҳсулотларининг экспортида 50% чегирма
Қонунчиликка мувофиқ, ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади, давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий этилади.
“Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси"
"Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси" жорий этилади. Бунда:
— стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари этиб белгиланади;
— мазкур стипендия тайинланган спортчиларга Президентнинг тегишли қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, спортчи идентификация карталари учун тўловлар миқдори уч баробарга камайтирилиб, улардан фойдаланиш муддати 5 йил этиб белгиланади.

1006views0replies
0

Комментарии