Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистонлик таниқли ресторатор Абдурашид Иминов Ўзбекистон ташқарисида ўз бизнесини кенгайтирмоқда

17 июнь куни Абдурашид Иминов америкалик тадбиркорлар ва бир вақтнинг ўзида Drivo Rent-A-Car асосчилари – Тимур Жўраев ва Бахтиёр Қодиров билан ҳамкорликда Нью-Йоркда ўзининг янги Gōsht ҳалол ресторанини очди.

403views0replies
0

Абдурашид Иминов – ресторан бизнесида ўзини муваффақиятли намоён этган таниқли тадбиркор. У иш ўринлари ўсишига олиб келган кўплаб муваффақиятли лойиҳаларга асос солган, ҳозирда 400 дан ортиқ киши расмий иш ўринлари билан таъминланган.
Очилиш маросимида Нью-Йорк мери Эрик Адамс, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов, “Абу Ҳанифа” масжидининг имом-хатиби Ҳаким Самандаров, Бруклин Савдо ва саноат палатаси президенти Ренди Пирс ва машҳур ўзбек хонандаси Шаҳриёр иштирок этди. Улар ресторан муҳити ва ушбу кутилган тадбирда тақдим этилган ошпазлик санъат асарларидан ҳайратда қолишди.
Ташкил этилган экзотик автомобилларнинг паради эса куннинг ҳақиқий сенсациясига айланди. Барча меҳмонлар ҳашаматли автомобилларни кўриш, суратга тушиш ва унутилмас таассуротларга эга бўлиш имкониятини қўлга киритдилар.
Шунингдек, шу куни Бруклин аҳолиси учун Gōsht Group нинг энг яхши анъаналарига кўра 1500 та бургер тайёрланди. Гўшт ва зираворларнинг хушбўй ҳиди одамларни Gōsht кенгликларига жалб қилди.
Қайд этиш жоизки, Gōsht New York нинг янги филиали ёнида Абдурашид Иминов ва россиялик шоу-бизнес юлдузи Mc Doni нинг яна бир лойиҳаси – TOPOR барбершопи жойлашган.
Абдурашид Иминов ўз лойиҳаларида нафақат ҳақиқий ўзбек меҳмондўстлиги ва маданиятини тарғиб қилади, балки стереотипларни бузиб, ўзбек бренди жаҳон миқёсидаги улкан бозорда ҳам рақобатбардош бўла олишини исботлайди. Буни йилнинг биринчи ярмида рестораннинг тест режимида ишлаши, 1000 дан ортиқ мамнун ташриф буюрувчилар ва қолдирилган 92,3% ижобий изоҳлар тасдиқлайди.
Gōsht ресторанининг очилиши “Гўшт усталари” дунё савдо марказига ишонч билан кириб, одамлар ҳаётига янги таъмлар, хушбўй ҳидлар ва тажрибаларни олиб киришда давом этаётганининг тасдиғидир.
Реклама ҳуқуқи асосида
403views0replies
0

Комментарии