Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада фуқаронинг бошига тош билан урган харидор қамалди

У қарздор бўлишига қарамасдан фуқаро билан жанжаллашиб, унинг ҳаёти учун хавфли жароҳат етказган.

287views0replies
0

Видеодан кадр / Иллюстрация

Ушбу ҳолат 2022 йилнинг декабрь ойида Фарғона вилояти Бувайда туманида содир бўлган.
Аниқланишича, судланувчи стол-стул ясаш билан шуғулланадиган устадан қиймати 16,5 млн сўмлик стол-стулларни 15 кун ичида пулини бериш шарти билан олиб кетган. Орадан бир неча ой ўтса ҳам фуқаро келишилган пулларни ярмини берган. Сўнгра улар ўртасида қарз масаласи сабаб жанжал келиб чиққан.
Жанжал давомида ҳақоратлаганидан жаҳли чиқиб, қарздор устага қасддан баданга тан жароҳати етказган. Яъни унинг бошига тош билан урган. Оқибатда ҳаёт учун хавфли жароҳат олган олган уста шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖИБ Бувайда тумани судида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.
Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
287views0replies
0

Комментарии