Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда ИИБ ходими сохта ёлланган қотил ролини ўйнади

Эркак хотинини рашк қилиб, қўшнисини ўлдириш учун $1000 эвазига қотил ёллаган.

456views0replies
0

tergov.uz / Иллюстрация

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида хотинидан шубҳаланган эркак 1000 АҚШ доллари эвазига қўшнисини ўлдиртирмоқчи бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар берди.
Қайд этилишича, Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Унга кўра, гумондор ўз танишига хотини ва қўшнисининг ўзаро ишқий муносабатидан хабар топганлиги ва шу сабабдан қўшнисини ўлдириш учун ёлланма қотил топиб беришини илтимос қилган.
Мазкур аризага асосан, тезкор тадбир ўтказилиб, сохта ёлланма қотил ёлланган.
Тадбир режасига кўра, ёлланма қотил ролини ўйнаётган орган ходими жабрланувчини туман ҳудудидаги чекка бир молхонага олиб келади ва гумонланувчини ҳам шу ерга чақиради. Шундан сўнг гумонланувчи ваъда қилинган 1000 АҚШ долларини ҳамда ошхона пичоғи билан манзилга етиб келиб, сохта ёлланма қотилга уни ўлдиришини айтади. Режага асосан, шу вақтда Ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан гумонланувчи қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 25-97-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
456views0replies
0

Комментарии