• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 июня 2023

Самарада содир бўлган ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 7 киши, жумладан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари жароҳатланди.

338
0
Самара вилояти прокуратураси

27 июнь куни соат 00:05 да (Москва вақти билан) "Самара – Большая Черниговка" федерал автомагистралининг 110-километрида Honda минивени ва Hyundai автомобили тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида, 6 киши ҳалок бўлган. Уларнинг икки нафари Қирғизистон фуқароси — бир эркак ва бир аёл (1992 ва 1979 йилларда туғилган), шунингдек, тўрт нафари Ўзбекистон фуқароси.

7 киши (1988, 1990, 1993, 1993, 1994, 1996, 2003 йилларда туғилган эркаклар) касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда воқеа сабаблари ва ҳолатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан аниқланмоқда.

"Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси жабрланган фуқароларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини ватанига етказишни ташкил этади. Масала икки давлат ташқи ишлар вазирликлари назоратида", - дейилади хабарда.

338
0