Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда 60 нафарга яқин фуқаро овқатдан заҳарланди

Фуқароларнинг барчаси текширувдан ўтказилган. 46 кишининг аҳволи қониқарли экани маълум бўлган.

660views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Жиззахда 44 нафар фуқаро ресторанда овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари 57 нафар фуқаролар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилишган.
Дастлабки лаборатория текшируви хулосасига кўра, фуқароларга “Ўткир диарея” овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, тиббий муолажаларни амалга ошириш учун барчаси шифохонага ётқизилган.
Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда эканлиги маълум бўлган.
Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида беморлар Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида овқатланганлиги аниқланиб, ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинланиб, соҳа мутахассислари жалб этилган.
Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган.
660views0replies
0

Комментарии