• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 июня 2023

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Қонунбузарлик натижасида давлатга 225 млн сўм зарар етказилган.

509
0

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда Қибрай туманидан оқиб ўтувчи "Чирчиқ" дарёсининг қирғоқ бўйи муҳофаза зонаси ўрганилганида, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Хусусан, "Б.А."МЧЖнинг раҳбари С.А.нинг топшириғига кўра, дарёнинг ўнг қирғоғидан жамият ишчилари томонидан 7 683,18 м3 қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинган.

Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 225,6 млн. сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-11-модда (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

509
0