Поиск
RUUZ

Погода

Тошкентда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 11 балл бўлиши тахмин қилинмоқда

Ўзгидромет аҳолини қуёшда қолиш хавфидан огоҳлантириб, бир қатор тавсияларни берди.

98views0replies
0

UzNews.uz

Тошкентда соат 13:00 ҳамда 14:00 орасида қуёш ультрабинафша нурлари 12 баллик тизимда 11 баллик даражага етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди. 
Ўзгидромет таркибидаги Метеоинфоком директори ўринбосари Азиз Тангиров 11 балл қуёш нурлари кўпчиликнинг терисига зарарли таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади. Мутахассис эҳтиёткорлик қоидаларига риоя қилишни, қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланишни, қуёшда соябон ёки бош кийим кийишни тавсия қилди.

98views0replies
0

Комментарии