Аввалроқ, Қибрай туманида икки ёшли қиз катта ариққа тушиб кетгани, уни 18 ёшли Юсуфбек Тожибоев қутқариб қолгани ҳақида хабар бергандик.
Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари Тожибоевга жажжи қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолган жасоратли ҳаракати учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома ва совға топширди.
Ёш қаҳрамон хонадонига Ёшлар масалалари агентлиги вакиллари ҳам ташриф буюриб, йигитга янги ноутбук совға қилди.