Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримовани мерос ҳуқуқи учун судга бергани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу суд мажлиси бугун, 26 июнь куни ФИБ Яккасарой туманлараро судида кўриб чиқилиши керак эди.
Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, суд томонларнинг аризасига кўра, номаълум муддатга қолдирилган. Шунингдек, жавобгар томон Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова суд мажлисини ёпиқ тарзда кўрилишини сўраб ариза киритган ва бу суд томонидан қаноатлантирилган.