• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 26 июня 2023

Байрам кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

400
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика бўйича ҳарорат +30...+33 даража, жанубда +39...+41 даража бўлган салқин об-ҳаво сақланиб туради.

27-30 июнь кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва +34...+37 даража, жанубда +39...+41 даража атрофида бўлади.

Фақат шанба ва якшанба кунлари 1-2 июлда Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва кундузги ҳарорат яна +38...+40 даражагача, жанубнинг жойларида +42 даражагача кўтарилади.

Ушбу ҳафтанинг охиригача республика бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудлари билан чегарадош тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 26-28 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 июнда шимолда, 27-29 июнда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳарорат бугун кундузи +32...+34 даража, 27-30 июнь кунлари +34...+37 даража, 1-2 июлда +37...+40 даража бўлади.

400
0