Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда 29 ёшли ҳайдовчи машинаси билан дарёга тушиб кетди

Ҳайдовчи вафот этган. Машинада бўлган 16 ёшли йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

368views0replies
0

Самарқад вилояти ИИБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сурхондарёдаги сув омборига машина тушиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 июнь куни соат 12:30 ларда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti'да “Хисорак-Сариосиё” йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида ушбу ҳудуддан ўтувчи “Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган.
Натижада, автомашина ичида бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи енгил тан жароҳати олиб туман касалхонасига ётқизилган.
Ҳайдовчи суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиги ёмонлашгани ва юрак ишемик эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли вафот этган.
368views0replies
0

Комментарии