Поиск
RUUZ

Политика

“Адолат” СДПдан президентликка номзод божхона солиғини ислоҳ қилмоқчи

Унинг таклиф қилишича, божхона ва солиқ имтиёзлари такомиллаштирилади ҳамда имтиёзлар аниқ соҳаларга берилади. Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартномага ҳокимият аралашмайди.

266views0replies
0

"Адолат" СДП Матбуот хизмати

Бугун Чуст туманида Ўзбекистон президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Президентликка номзод Робахон Махмудова сайловчилар билан юзлашиб, сайловолди дастури ва унда илгари сурилаётган устувор йўналишлар бўйича иштирокчиларни яқиндан таништирди.
''Биз интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига нисбатан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, иқтисодиётнинг ҳақиқий локомотиви бўлган инженер, технолог, агроном-механизатор каби мутахассисларнинг сонини кўпайтириш ва малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш чораларини кўрамиз”, — деди президентликка номзод.
Учрашувда илм-фан соҳасида юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш учун докторантурани ислоҳ қилиш, докторантурада илмий тадқиқот методлари, илмий мақола ёзиш бўйича курсларни киритиш ҳамда диссертация ҳимоя қилишда нуфузли илмий базаларда илмий тадқиқотлар натижаларини чоп этиш талабини жорий қилиш масаласи ҳам ўрин олганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, Робахон Махмудова қуйидаги таклифларни берди:
— Жамиятдаги ижтимоий мавқеидан қатъий назар, ҳар бир инсонга олий маълумот олиш имкониятини кенгайтириш;
— Марказдан узоқ қишлоқларда яшаб, аъло баҳолар билан ўқиган, ота-она қарамоғисиз қолган, кам таъминланган иқтидорли ёшларнинг давлат ҳисобидан олий таълим олишини кафолатлаш;
— Божхона ва солиқ имтиёзларини такомиллаштириш ҳамда имтиёзларни аниқ соҳаларга бериш.
''Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартномани чинакам ҳуқуқий воситага айлантирамиз ва бу жараёнга ҳокимиятнинг аралашувига чек қўямиз. Ҳар қандай низо суд қарори билан ечим топишига устуворлик берамиз.
Шу билан бир қаторда, биз маҳсулот сифатини қатъий давлат назоратига оламиз, стандартларни такомиллаштириб, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда нарх-наволарни сунъий кўтаришга қаратилган хатти-ҳаракатлар учун кучайтирилган жазо чораларини қўллаймиз'', - деди Робахон Махмудова.
Президентликка номзод яна маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказилиб, такомиллаштирилишни таклиф қилди.
Маҳаллий бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш учун ушбу маблағлар ҳисобидан молиялаштирилаётган штатлар сони мақбуллаштирилади.
266views0replies
0

Комментарии