Поиск
RUUZ

Общество

Қурбон Ҳайити арафасида қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча поедзлар "Тошкент — Хива" - "Хива — Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракат қилади.

241views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Қурбон Ҳайити арафасида "Тошкент — Қарши — Тошкент" ва "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Қўшимча поездлар "Тошкент — Хива — Тошкент" йўналиши бўйича ҳам қўйилганини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 28 июнь куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
26, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари
156-сонли «Тошкент — Хива» йўналиши
Тошкент 16:28 — Хива 7:10
27, 29 июнь ва 1, 3 июль кунлари
155-сонли «Хива — Тошкент» йўналиши
Хива 8:28 — Тошкент 00:30
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин.
241views0replies
0

Комментарии