Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолган йигит тақдирланди — видео

Аввалроқ, мазкур ҳолат акс этган видео тарқалганди. Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берилди.

1131views1replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ариқда оқиб кетаётган ёш қизчани бир эркак қутқариб қолгани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан батафсил репортаж эълон қилинди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 20 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида содир бўлган. Қиз яшайдиган хонадон ҳовлисидан катта ариқ оқиб ўтган. Қизча ариқ бўйида ўйнаб, сувга тушиб кетган ва ҳушсиз ҳолда тахминан 200 метр масофага оқиб борганида йўлдан ўтиб кетаётган 18 ёшли йигит уни қутқариб қолган.
''Ариққа қараб кетаётгандим, қизни кўриб, зудлик билан сувга тушиб, уни олиб чиқдим. Орқасини ўгириб, белини ишқаладим ва ичидаги сувини чиқариб ташладим. Шундан сўнг, қизни шифохонага олиб бордик", — дейди қизалоқни қутқариб қолган йигит.
Қизнинг отасинининг айтишича, у уйида иш қилаётгани сабаб қизи сувга тушиб кетганини билмай қолган.
 "Қарасам, қизим йўқ. Ариқ бўйига югуриб бориб, кўрсам ''бетон'' хўл экан. Шундан ариққа тушиб кетганини тушундим. Етиб келгунимча, қўшни бола қутқариб қолибди. Раҳмат шу маҳалладагиларга. Шифохонага олиб бориб, икки соатлик шифокор кўригидан сўнг, қизим ўйнаб-кулиб чиқиб келди'', — дейди қизнинг отаси.
Қизни қутқариб қолган Юсуфбек Тожибоев туман ФВБ ходимлари томонидан тақдирланди.
1131views1replies
0

Комментарии