Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Дала майдонидаги ёнғиннинг қора тутуни сабаб ҳайдовчилар бошқа автоуловларни кўрмай қолганлиги айтилмоқда.

365views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, ижтимоий тармоқларда 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганлиги акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди. 
Ушбу ҳолат бугун, 23 июнь куни соат тахминан 13:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани худудидан ўтган “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 13-километрида содир бўлган.
Қайд этилишича, Captiva, Lada Largus, Nexia 3, Shinerfly (микроавтобус), Damas ва  Howo русумли юк автомобили бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган вақтларида олдинма-кетин урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ушбу тўқнашув натижасида Nexia 3 русумли транспорт воситаси йўловчиси Т.Г.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бошқа ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, дала майдонида содир бўлган ёнғиндан ҳосил бўлган қора тутун ҳайдовчиларни бошқа автоуловларни кўрмай қолишига сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
365views0replies
0

Комментарии