Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахт ҳокимлиги ташкилотларнинг иссиқлик ва иссиқ сувдаги қарзларини қоплаш учун 98 млрд сўм ажратди

Ҳоким қарорида жами 72 та ташкилот ва туманлар номлари келтирилган бўлиб, улардаги қарз 41 млрд сўмни ташкил қилади.

202views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги туманлар ва турли ташкилотларнинг 2023 йил 1 апрель ҳолатига иссиқлик ва иссиқ сув харажатларини идексацсиялаш учун давлат бюджетидан 98,6 млрд сўм пул ажратди. Бу ҳақда Шавкат Умурзоқов тегишли қарор қабул қилди.
Қарорда жорий йилнинг 1 апрель куни ҳолатига харажати қопланаётган ташкилотларнинг қарзлари рўйхати келтирилган.
Рўйхатнинг биринчи иловасида 60 та ташкилот номи келтирилган бўлиб, улардаги жами қарз миқдори 7,3 млрд сўмни ташкил қилган.
Иккинчи иловада эса 12 та туманлар бўлиб, улардаги жами қарз миқдори 33,7 млрд сўмни ташкил қилган.
Рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
202views0replies
0

Комментарии