• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 июня 2023

Андижон вилояти ҳокими Ҳасанбой Дўсматовга уй совға қилди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган боксчига Шуҳрат Абдураҳмонов уч хонали уй совға қилди.

401
0
t.me/boxinguzbekistan

Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди, дея хабар берди Ўзбекистон Бокс федерацияси Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, куни кеча Андижонда ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой 1-14 май кунлари ўтказилган Жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Жалоловга янги хонадон совға қилгани ҳақида хабар бергандик.

401
0