• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 июня 2023

"Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида"ги Қонун маъқулланди

Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрни ташкил қилади.

289
0
UzNews.uz

Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида"ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан унинг 2022 йил 21 декабрь куни мамлакатимизга давлат ташрифи чоғида имзолангани билан алоҳида аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

Шартномага кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.

Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз,- дейди сенаторлар.

Мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


289
0