Поиск
RUUZ

Общество

Давлат байроғидан яшаш ва транспорт воситаларининг салонида фойдаланиш мумкин

Байроқдан фойдаланишдаги бир қатор енгилликларни назарда тутувчи қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

191views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида мазкур Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Ушбу Қонун билан Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия ва маданий тадбирларда, расмий халқаро тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросимларида ҳамда бошқа ҳолларда ҳурматни таъминлаган ҳолда байроқдан фойдаланиш мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Байроқ тасвири туширилган белгилардан фойдаланишда ҳам аҳолига кенг имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, байроқдан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт воситаларининг салонида, расмий халқаро тадбирларда, ҳарбий ёки бошқа давлат хизматида бўлган шахсларнинг кийим-бошида ва фарқловчи нишонларида, халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийим-бошини тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
191views0replies
0

Комментарии