• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 23 июня 2023

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда +40 даража иссиқ бўлади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

23 июня 2023
351
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага республика бўйича асосан кам булутли ва ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +33...+38 даража, Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида +42...+44 даража атрофида бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келади. Республика бўйича булутли об-ҳаво кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат яна +31...+34 даражагача, жанубнинг баъзи жойларида +38...+40 даражагача пасаяди. Салқин ҳаво кечаси ва эрталаб сезилади, кечаси ҳарорат +15...+18 даражагача пасаяди.

Бугун жанубда ва чўл ҳудудларда, 24-25 июнь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24-25 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, шанба ва якшанба куни шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-24 июнда +34...+36 даража, 25 июнда +31...+33 даража бўлади.

23 июня 2023
351
0