Поиск
RUUZ

Общество

ИИВ Самарқанддаги чўмилиш ҳавзасида ярим яланғоч ҳолатдаги қизлар саҳнасига муносабат билдирди

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ берган муносабат шошмашошарлик билан вазиятни тўлиқ ўрганмаган ҳолда тайёрланган.

2403views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Самарқандда “Vavilon“ чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида раққоса қизлар ярим яланғоч ҳолатда беҳаё ўйинлар қилгани ҳақида хабар тарқалгани, вилоят ИИБ мазкур хабарга муносабат билдириб, мазкур аёллардан ОИТС/ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олинганлиги тўғрисида хабар берганди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, тадбир иштирокчиларининг, шу жумладан аёлларнинг ҳеч бири тиббий кўрикдан ўтказилмаган ва уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмаган.
Мазкур ҳолат ИИВ томонидан ўрганилганда маълум бўлишича, чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросими ташкилотчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарори талабларини инобатга олмаган ҳолда 2000 дан зиёд фуқаролар учун оммавий кўнгилочар маросимини ташкил этганлар.
Ушбу келишилмаган жамоат тадбири турли тартиб бузилишларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, мазкур ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ўрганилиб, тадбир ташкилотчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган ва келгусида хавфсизлик чоралари кўрилиши зарурияти ҳақида қатъий огоҳлантирилганлар.
Шунингдек, хабарда акс этган, тадбирда иштирок этган аёлларга нисбатан тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилганлиги ва ОИТС/ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олинганлиги тўғрисидаги маълумот, вилоят ИИБ матбуот котиби Ж.Сагдуллаев томонидан шошмашошарлик билан вазиятни тўлиқ ўрганмаган ҳолда тайёрланганлиги аниқланган.
2403views0replies
0

Комментарии