• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 22 июня 2023

Термиз шаҳрида чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда

Синоптиклар атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳақида маълумот берди.

187
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 22 июнь куни Термиз шаҳрида об-ҳаво шароитлари туфайли чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда.

Ҳавонинг ифлосланишини автоматик мониторинг қилиш станцияси маълумотларига кўра:

— соат 09:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 7192 мкг/м3 ни ташкил этди ва  рухсат этилган максимал концентрациядан 14 баравар ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-7 м/с. Кўриш 500 метр.

— соат 10:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 6241 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 12 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги 7-9 м/с. Кўриш 700 метр.

— соат 11:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 5739 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 11 баробар ошиб кетганлиги қайд этилди. Шамол тезлиги 7-9 м/с. Кўриш 700 метр.

— соат 12:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 4 542 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 9 марта ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-9 м/с. Кўриш 1000 метр.

Очиқ ҳавода бўлмаслик, биноларни тарк этмаслик, деразаларни ёпиш, очиқ ҳавода бўлганда ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилади.

187
0