Аввалроқ, Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 1 млрд 53 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилган эди.
Натижада Навоий шаҳар судининг 2021 йил 4 мартдаги ҳукмига асосан, у ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ва қатор моддаларни қўллаган ҳолда 1 йил 6 ой мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда унга 2 йил 7 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. (Суд ҳужжатлари UzNews.uz'да мавжуд)
Бироқ Навоий шаҳар ҳокими М.Эгамқуловнинг 2023 йил 21 июндаги қарорига мувофиқ, Юсуф Турсунов яна Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
