Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида беҳаё саҳналар намойиш қилинди — видео

2000га яқин фуқаро ва раққосалар иштирокида оммавий тадбир уюштирган фуқарога оид ҳужжатлар судга юборилган.

2995views0replies
0

Видеодан кадр / Иллюстрация

Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд тумани "Янгиариқ" маҳалласида "Vavilon" чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросими ўтказилган. Унда "Кулба" маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Н. оммавий тадбирларни ўтказиш қоидасини қўпол равишда бузиб, 2000га яқин фуқаролар иштирокида оммавий тадбир уюштирган.
Тадбирда бир гуруҳ раққоса қизларнинг ярим яланғоч ҳолатдаги беҳаё ўйинлари, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига амал қилмаганлиги аниқланган.
Самарқанд ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд туман судига юборилган.
Тадбирда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди,- дейилади хабарда.
2995views0replies
0

Комментарии