Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 1,5 млрд сўмлик "свет"ни ўғирлаган МЧЖлар аниқланди

Ҳолат юзасидан прокуратура департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

176views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти

Самарқанд вилояти Булунғур туманида "M.t." МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар корхона ишлаб чиқариш биносидаги "МА 310" русумли электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан электрон дастурга киритилмаган бошқа ҳисоблагичга алмаштириб, жами 752,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати.
Яна бир ҳолатда "B-T." корхонаси Самарқанд филиали раҳбари А.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз 9та кўп қаватли уй-жой биносидаги лифтларни ўзбошимчалик билан электр тармоғига улатганлиги оқибатида ушбу уйларда 597,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда "B.A." МЧЖ раҳбари З.Э. МЧЖ сув насосини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўри улаб 211,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
176views0replies
0

Комментарии