• 12 101 сум
    90.27
  • 14 031 сум
    73.44
  • 148 сум
    -0.07
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 101 сум
    90.27
  • 14 031 сум
    73.44
  • 148 сум
    -0.07
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 июня 2023

Сурхондарёда темир йўлга чиқиб кетган “Жигули”ни поезд уриб кетди

Воқеа машина ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган.

1435
0
t.me/iivtransport

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда поезд “Жигули”ни уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълумот берди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 08:10 ларда 6376-сонли “Термиз-Сариосиё” шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди “Қумқўрғон-Элбаян” темир йўл бекатлари оралиғида кетаётган вақтида ушбу бекатларнинг 4538-км 10-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган кесишмасидан 1956 йилда туғилган М.М. ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2107 автомашинасида ўтган.

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида поезд машинани уриб юборган.

“Тан жароҳати олганлар йўқ. Йўловчи поезди соат 08:12 да тўхтаб, соат 08:50 да ўз ҳаракатини давом эттирди”, — дейилади хабарда.

1435
0