Поиск
RUUZ

Общество

Мушукни қафасга солиб, ёқиб юборган 3 нафар эркакка янгидан жазо тайинланди — видео

Уларга аввал 990 минг сўм жарима жазоси тайинланганди. Мазкур жазо оғирроғига ўзгартирилди.

461views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Фарғонада уч нафар эркак мушукни қафасга солиб ёқиб юборгани ҳақида хабар бергандик. Олий суд Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун очиқ суд мажлисида мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 
Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг қарорига кўра, 1983 йилда туғилган М.А. МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисми ва 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) асосан 7 сутка;
— 1995 йилда туғилган А.А. МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка;
— 2005 йилда туғилган А.А. МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб мазкур фуқароларга БҲМнинг 3 баравари ( 990 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Аммо, Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан мазкур қарор бекор қилинганди
461views0replies
0

Комментарии