Поиск
RUUZ

Общество

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлиси 22 июнь куни чақирилади

Мажлисда Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация, Ўзбекистон билан Покистон ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги ва яна бошқа бир қатор қонунлар кўриб чиқилади.

151views0replies
1

UzNews.uz

Жорий йилнинг 20 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 22 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Хусусан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан МЖтКга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳамда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, “Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Ҳукумати билан Покистон Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови натижаларини ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
151views0replies
1

Комментарии