Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижонда далада иш қилаётган йигит ва қизни чақмоқ ургани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида содир бўлган. 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган. Қизнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳозирда шифохонада даволанмоқда.
Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.