Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада аёлини рашк сабаб ўроқ билан ўлдирган эркак қамалди

Ушбу жиноятни содир этишга аёлининг телефонига келган ишқий мазмундаги смс-хабар сабаб бўлган. Марҳума эрига телефонини беришни хоҳламаган.

559views0replies
0

Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, Фарғона вилоятида ўз аёлининг қотилига айланган эркакка суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, марҳуманинг оиласидаги доимий келишмовчилик сабаб у қизлик хонадонида яшаб келган. Лекин ўша ерда ҳам эри томонидан тинчлик берилмаганлиги учун Туркия давлатига ишлаш учун кетган. Орадан маълум вақт ўтиб, Ўзбекистонга қайтади ва эри билан яшай бошлайди.
Воқеа содир бўлган кун эркак Spark машинасининг ўриндиғи остига тушиб қолган аёлининг қўл телефонига турк тилида ишқий мазмунда келган смс-хабарларни кўриб қолган. Сўнгра блокдан чиқариб беришини аёлидан сўрайди, бироқ у қаршилик қилади. Натижада эр аёлининг турли жойларига уриб, йиқитган. Аёл эса ўзини ҳимоя қилиш учун ўша ердаги ўроқ билан эрининг чап оёғига урган. Бундан ғазабланган эр аёлини контейнер вагонига судраб кириб, ўроқ ва темир бўлаги билан хотининг турли жойларига бир неча маротаба урган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари сабаб ҳалок бўлган.
Аниқланишича, эркак аввал ҳам оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун қамоқ жазосини ўтаб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Олтиариқ туман судида кўриб чиқилган. Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у ўта хавфли рецидивист деб топилган.

559views0replies
0

Комментарии